Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм ва Қорақалпоғистонга ташрифидан фоторепортаж

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Амударёда янги кўприк очилишидан сўнг Қорақалпоғистон ва Хоразм фаоллари билан самимий мулоқот қилди. Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида “Хива кластер” масъулияти чекланган жамиятининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишиб чиқди.
Ташрифни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг