Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади

Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.
Аввалроқ кучли зилзила Тибетда камида 53 кишининг ҳаётига зомин бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган ва вайроналар остида қамалиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Хитой расмийларининг маълум қилишича, зилзила Непал пойтахти Катманду ва Ҳиндистон шимолида ҳам сезилган.
Расмий Синьхуа ахборот агентлиги табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича минтақавий штабга таяниб, сешанба куни содир бўлган зилзила оқибатида 62 киши жабрлангани ҳақида хабар берди. Хитойнинг ғарбий қисмидаги минтақа ва қўшни Непал давлатида ўнлаб ер силкинишлари содир бўлган.
Вайроналар остидан одамларни қидириш учун 1500 га яқин ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жалб қилинган. Хитой зилзила тармоқлари маркази маълумотларига кўра, 6,8 магнитудали зилзила кузатилган.
Непалнинг Ҳимолой минтақасидаги Эверест тоғи яқинидаги Лобуче атрофидаги ҳудудлар ҳам зилзила оқибатида ларзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг