Тибетда кучли зилзила оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
Хитой расмийларининг хабар беришича, кучли зилзила Тибетда камида 53 кишининг ҳаётига зомин бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган ва вайроналар остида қамалиб қолган. Шунингдек, зилзила Непал пойтахти Катманду ва Ҳиндистон шимолида ҳам сезилган.
Расмий Синьхуа ахборот агентлиги табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича минтақавий штабга таяниб, сешанба куни содир бўлган зилзила оқибатида 62 киши жабрлангани ҳақида хабар берди. Хитойнинг ғарбий қисмидаги минтақа ва қўшни Непал давлатида ўнлаб ер силкинишлари содир бўлган.
Вайроналар остидан одамларни қидириш учун 1500 га яқин ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жалб қилинган. Хитой зилзила тармоқлари маркази маълумотларига кўра, 6,8 магнитудали зилзила кузатилган.
Непалнинг Ҳимолой минтақасидаги Эверест тоғи яқинидаги Лобуче атрофидаги ҳудудлар ҳам зилзила оқибатида ларзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг