Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги саммит доирасида ЕИ етакчилари билан учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқанд саммити доирасида мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Турли даражалардаги фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмлари доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишга тайёрланмоқда.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми бар ортиб бормоқда. Европанинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари портфели 30 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йирик бенефициари ҳисобланади, Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилмоқда.
EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Музокараларда асосий эътибор инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.
Туризм, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммит кун тартибидаги масалалар ҳамда Европанинг "Глобал дарвоза" стратегияси доирасида икки минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг