Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 30 август куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 31 август - 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этади.
ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни устувор йўналишларда янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Тяньцзинь декларацияси, қўшма ҳужжат ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистон етакчиси 2 сентябрь куни Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар, шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари ва Хитойнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказади.
3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг