Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Бош вазири Али Асадовни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовни қабул қилди.
Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Иқтисодий кооперация йили доирасида биргаликда самарали ишлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, жумладан, қўшма Инвестиция компанияси кўмагида амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари қизғин паллага кирган. Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.
Эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва бўлажак олий даражадаги учрашув учун янги ташаббусларни илгари суриш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқиндан амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шу маънода, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки мамлакат ҳудудлари форумининг юқори натижадорлигини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг