Шавкат Мирзиёев Мьянма раҳбарига ҳамдардлик мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мьянма Иттифоқи Республикаси Давлат кенгаши раиси, генерал Мин Аун Хлайнгга Мьянмада юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий талофатлар юзага келгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Давлатимиз раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, Мьянма халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг