Сенатда ЕХҲТ Раисининг гендер масалалари бўйича Махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг ЕХҲТ Раисининг гендер масалалари бўйича Махсус вакили Саара-София Сирень билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда зўравонликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Хусусан, қонунчилик ва институционал асосларни такомиллаштириш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳимоя ва реабилитация хизматларини ривожлантиришга қаратилган ишлар ҳақида фикр юритилди.
Саара-София Сирень Ўзбекистонда амалга оширилаётган гендер сиёсатини юқори баҳолади. У мамлакатимизда гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш, аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслар катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Айниқса, мамлакатимизда 14 та ҳудудда фаолият юритаётган хотин-қизлар реабилитация ва мослашув марказларининг аҳамияти алоҳида қайд этилди. Фуқаролик жамияти институтларини, нодавлат ташкилотларининг фаол иштироки ва эркаклар ҳамда ўғил болаларнинг гендер тенгликни таъминлаш жараёнларига жалб этилиши муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни, хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги фаолиятни чуқурлаштириш, икки томонлама платформалар орқали тажриба алмашиш ва амалиётни мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг