Шавкат Мирзиёев БМТ-Хабитат ижрочи директорини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Хабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбахни қабул қилди.
Урбанизация соҳасидаги етакчи тузилма раҳбари Президентимизга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли институти билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш борасида кўп қиррали шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
БМТнинг юқори даражали вакили мамлакатимизда "ақлли" ва "яшил" шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган урбанизация соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолади.
Шаҳарларни бошқаришга замонавий рақамли ечимларни жорий қилиш, "яшил" қурилиш стандартларини ишлаб чиқиш, шаҳар муҳитида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича махсус дастурни ишга тушириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик кунини ўтказиш ва Тошкентда ташкилот офисини очиш масалалари кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорлик йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг