Шавкат Мирзиёев «Aksa Enerji» компанияси раисини қабул қилди

21:03 13 Декабрь 2024 Сиёсат
380 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси раиси Жамил Казанчини қабул қилди.

Ушбу компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, унинг Ўзбекистон энергетика тармоғини кенгайтириш ва технологик модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш режалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия компанияси билан ҳамкорликда Тошкент ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 740 мегаватт бўлган замонавий электр станцияларини қуриш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилганини мамнуният билан қайд этди. Бугун Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 400 мегаватт бўлган янги электр станциясини ишга тушириш маросими бўлди.

Икки томонлама «йўл харитаси»га мувофиқ «яшил» энергетика соҳасида, жумладан, газ тақсимлаш тизимларини модернизация қилиш, биогаз станцияларини қуриш, саноат зоналарини энергия билан барқарор таъминлаш ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер