​Шарқ шеърияти ошуфтаси

08:15 17 Январь 2019 Маданият
3330 0

Иоганн Вольфганг Гёте

Буюк немис шоири Иоганн Вольфганг Гёте Шарқ халқлари тиллари ва тарихи, адабиёти ҳамда диний-фалсафий қарашлари, удумлари ва урф-одатларига ёшлигидан қизиқиб, Шарқ шеъриятини юксак қадрлаган ижодкор эди.

Унинг кўплаб асарлари қаторида Қуръони карим ва ҳадислар тарихи, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таржимаи ҳолига оид изланишлари ҳам муҳим ўрин тутади. Гётенинг бу мавзуга эътиборини Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи адабий кўприк, дейиш мумкин.

Ўзбек адабиётининг турли авлодига мансуб ижодкорлар Гёте асарларини ўзбек тилига ўгириб, ундан адабий озуқа олганлар. Жумладан, таниқли шоир ва таржимон Садриддин Салим Бухорий Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони”ни аслиятдан ўзбекчага таржима қилиб, шу асар матни ва унга оид илмий тадқиқотларини китоб ҳолида ўқувчиларга туҳфа этган.

Беш хислатдан беш хислат жудо эрур,

Беадабга паст тийнат ошно эрур.

Ким такаббур, эсда тут, дўст бўлмагай,

Ким ёвуздир марди холис бўлмагай.

Ким ҳасадгўй, ҳеч ҳаёси йўқ унинг,

Ким фирибгар, эътиқоди йўқ унинг.

Сен агар кетсанг буларни тарк этиб,

Ўйлаким, билдинг балолардин ўтиб.

“Ғарбу Шарқ девони”дан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?