“Шарғункўмир” АЖ конида кўмир қазиб чиқариш ишлари бошланди

16:45 27 Декабрь 2023 Жамият
1009 0

Фото: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш” инвестиция лойиҳаси асосида Ўрта Осиёда Ягона бўлган механизациялашган технологиялар асосида кўмир қазиб олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов, Сариосиё тумани ҳокими А.Донаев, “Шарғункўмир” АЖ раҳбари Х.Абдуллаев, корхона ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кон-геология вазири ўз табрик сўзида “Шарғункўмир” АЖ тарихи, сўнгги йилларда кўмир қазиб олиш саноатига берилаётган улкан эътибор, кондан қазиб олинадиган тошкўмирнинг юртимиз иқтисодиёти, саноатга қўшадиган ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер