Шамсиддин Воҳидов Нью-Деҳли шаҳрида шахмат бўйича якунланган Осиё қитъа чемпионатини кучли бешликда якунлади
Фото: Архив сурат
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида шахмат бўйича якунланган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов мусобақанинг бирор партиясида мағлубиятга учрамаган тарзда 6 нафар шахматчи билан бир хил 6½ очко жамғариб, умумий ҳолатда кучли бешликдан жой олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Айтиш лозимки, қитъанинг 13 та мамлакатидан 140 нафар шахматчи, жумладан 31 нафар гроссмейстер, 46 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 14 нафар аёл гроссмейстер ва 17 нафар халқаро тоифадаги аёл шахматчилар тўққиз кунлик баҳсларда Осиё чемпионларини аниқлаш учун баҳслашди.
Муросасиз баҳсларда эркаклар ўртасида ғолиблик 7 очко жамғарган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандага насиб этди.
Аёллар ўртасида ҳам ғолиблик ҳиндистонликларга насиб қилди. Ҳинд шахматчи қизи Паллатур Венкатачалам Нандхидхаа 7½ очко билан ғолибликни тантана қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг