Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин.
— БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;
— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— 1 йилгача озодликни чеклаш;
— 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
— БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;
— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— 1 йилгача озодликни чеклаш;
— 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Шунингдек, яширин майнингни амалга ошириш БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг