Шахсий манфаати учун хизмат автомобилидан фойдаланган вазир лавозимини тарк этди

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс Транспорт вазири Жо Ҳайлен давлат маблағларидан олинган машинани шахсий сафари учун фойдаланганидан сўнг қаттиқ танқидларга учради ва истеъфога чиқди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳайлен вазирлар машинасида дам олиш кунларида дўстлари билан «Hunter Valley»даги вино заводига бориш учун 446 километр масофани босиб ўтган ва шахсий ҳайдовчи хизматидан ҳам фойдаланган. У, шунингдек, фарзандларини спорт машғулотларига олиб бориш ва бошқа шахсий сафарлар учун автомобилдан фойдаланганини тан олди.
«Мен хато қилдим ва фуқаролар норозилигига учрадим. Одамлар мукаммал эмас», деган у.
Ҳайлен ўз хатосини тан олиб, жамоатчиликдан узр сўради ва вино заводига қилган сафар харажатларини давлатга қайтаришини билдирди. Транспорт вазирлиги вақтинча Жон Граҳамга топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг