Шахмат бўйича Нодирбек Абдусатторов «Masters» гуруҳида ҳамон пешқадамлик қилмоқда
Фото: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли турнирнинг 8-тури якунланди.
Мусобақада «Masters» гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов тур доирасида америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди ва дурангга эришди.
Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг ҳисобидаги очколари сони 6 тага етди. У ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.
Афсуски, «Chellenjer» таснифида қора доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдоров туркиялик Мустафа Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.
23 январь халқаро турнир дастурига биноан «Masters» ва «Chellenjer» гуруҳларида дам олиш куни этиб белгиланган.
Ҳар икки гуруҳдаги 9-тур ўйинлари 24 январь куни бўлиб ўтади. Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймер билан рўбарў келса, Синдоров америкалик Мишра Абхиманю билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг