Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

15:57 26 Март 2025 Жамият
113 0

Фото: Uzbekistan Airports

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг мунтазам йўловчи қатновларини қабул қилишни бошлаган. Ҳаво қатновини «Silk Avia» компаниясининг US721 рейси очиб берган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнган.

Мазкур аэропорт жорий йилнинг 13 март куни учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан фаолиятини вақтинча тўхтатганди.

Узоқ муддатли фойдаланишдан кейин учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилган. Юриш йўлагини таъмирлаш ҳам яқин вақт ичида якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?