Шаҳрам Ғиёсов енгилмас боксчига қарши иккита камар учун рингга кўтарилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Жарон Эннисга ўз камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши кераклиги борасида буйруқ берди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълумот берди.
Билдирилишича, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ва америкалик IBF, WBA ва The Ring камарлари соҳиби Жарон Эннис ўртасидаги жанг ўтказилиши бўйича буйруқ берган.
WBA ташкилот қоидаларига биноан 27 ёшли Эннис 12 апрель куни Станионисни мағлубиятга учратганидан кейин 120 кун ичида ўз камарларини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак бўлади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12 апрель куни Эннис Станионисни мағлубиятга учратиб, 5 марта IBF камарини ҳимоя қилди ҳамда WBA камарига ҳам эга чиққанди.
Жарон Эннис айни пайтда WBA ва IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. У сўнгги жангида литвалик Эймантас Станионисни муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди. Шаҳрам Ғиёсов эса 13 апрель тонгида АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида ўтган профессионал бокс оқшомида аргентиналик Франко Максимилиано Окампони тўртинчи раундда техник нокаутга учратган.
Жарон Эннис профбоксда 34-0 рекордга эга. Жангларининг 30 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 31 ёшли Ғиёсов эса профбоксда 17-0 рекорд соҳиби ҳисобланиб, жангларининг 10 тасида рақибларини нокаут орқали таслим қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг