Шаҳрам Ғиёсов бирданига икки камар учун жанг ўтказади
Ўзбекистонлик машҳур боксчи Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Эймантас Станёнис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни ўтказиладиган бирлаштирувчи жангга ўз розилигини берди. У ушбу жангда ғолиб бўладиган спортчи билан кейинчалик рингда куч синаш шартлари асосида бундай қарорга келган.
«The Ring» нашрининг хабар беришича, WBA қоидаларига мувофиқ, ярим ўрта вазн WBA чемпиони Станёнисга IBF чемпиони Эннисга қарши жанг ўтказишга махсус рухсат берилган. Жанг Атлантик-Ситида ташкил этилади. WBA қоидаларига кўра, Станёнис жамоаси ушбу жанг ҳақида Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилган ва унинг розилигини олган.
WBA’нинг қоидаларига кўра, Станёнис ва Эннис ўртасидаги бирлаштирувчи жанг ғолиби 120 кун ичида Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши мажбур. Бу қарор ярим ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги учун курашни янада қизғинлаштириши кутилмоқда.
«The Ring» нашрининг ёзишича, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган бокс кечасида ўз жангини ўтказади. Унинг бу жангдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча маълум эмас, бироқ ушбу кеча бокс мухлислари учун катта қизиқиш уйғотиши аниқ.
Шаҳрам Ғиёсов WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар сифатида ўз мақомини янада мустаҳкамлаш ҳамда икки камар учун жанг қилиш орзусини амалга ошириш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур жанг унинг карьерасидаги муҳим босқич бўлиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг