Сенаторлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаоллик намоён этмоқда

10:05 16 Январь 2026 Сиёсат
230 0

15 январдан эътиборан мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг биринчи босқичи расман бошланди. Ушбу муҳим давлат аҳамиятига молик тадбирда сенаторлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, сенаторлар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID ягона идентификация тизими ёрдамида онлайн тарзда рўйхатдан ўтмоқда. Шубҳасиз, халқ вакилларининг фаоллиги давлат органлари ва жамоатчилик учун намуна бўлиб, фуқароларни мазкур тадбирда иштирок этишга ундайди.

Маълумки, биринчи босқич доирасида 15–31 январь кунлари фуқароларга Интернет орқали мустақил равишда ўзлари ва оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни киритиш имконияти яратилган. Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни нафақат мамлакат ичида, балки хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам қулай шароит яратмоқда.

Сенаторлар аҳолини рўйхатга олиш келгуси 10–20 йил мобайнида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини режалаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, барча фуқароларни ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чақирмоқда. Чунки аҳолининг ёш таркиби, таълим даражаси, бандлиги, миграция жараёнлари ҳамда даромад манбалари бўйича шакллантириладиган ягона маълумотлар базаси давлат сиёсатини самарали юритишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видео-қўлланма ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=emOwotRVK4c&t=224s орқали тақдим этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер