Сенатор Тошкент шаҳрида ўрганишлар олиб бормоқда
Фото: senat.uz
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита раиси Н.Умаров пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Сенатор Н.Умаров томонидан халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари билан маҳаллабай ишлаш тизими бўйича “Йўл харитасида” белгиланган вазифалар ижроси, экологик масалалар, маҳаллий Кенгашларга юклатилаётган вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Маҳаллалардаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик масалаларини ҳал этишда ҳар бир соҳа масъулларининг иштироки ва аралашуви муҳимлиги, хусусан, барча соҳа вакиллари ҳамжиҳат бўлиб, ҳудудлардаги масалаларни ечишга комплекс ёндашиши кераклиги тушунтирилди.
Кенгаш депутатлари томонидан берилган саволлар муҳокама қилиниб, қўшимча таклифлар киритилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.Хусусан, сенатор томонидан Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Мирходжаеванинг тадбиркордан сотиб олган кўп қаватли уйдаги муаммолари, фуқаро Н.Абдурахмонованинг тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида банкдан кредит олиш учун ёзган мурожаати қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари мурожаатчилар томонидан билдирилган таклифлар қабул қилиниб, тегишли ташкилотларга етказилиши таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг