Сенатда мамлакатимизда сайёҳларга яратилаётган шароитлар ва ички туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан семинар ўтказилди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган семинар ташкил қилди.
Тадбирда сенаторлар, Туризм қўмитаси раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари, ҳудудий туризм бўлимлари раҳбарлари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда Бухоро вилояти мисолида сайёҳлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, туристик инфратузилмани ривожлантириш, ички туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди. Туристик хизматлар сифатини яхшилаш, рақамли ечимларни жорий этиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудида ички туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, туман ва маҳалла кесимида зиёрат туризми хизматларини кенгайтириш, маданий мерос объектларини оммалаштириш ва хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга қаратилган ташаббуслар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.
Семинар давомида мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хизматларни рақамлаштириш жараёнлари, меҳмонхона ва транспорт логистикаси йўналишидаги янги лойиҳалар, шунингдек, соҳадаги келгуси устувор вазифалар ҳақида ахборот берилди.
Ҳудудлар кесимида ички туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, туристик салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича аниқ таклиф ва вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида ички туризмни ривожлантириш, маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда соҳада ташкилий-амалий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг