Сенат ва ҳукумат аъзолари ҳамда элчи иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинди
2021 йил 7 январь куни Олий Мажлис Сенати ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ҳамкорлигида республикамизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Унда, халқ қадр-қиммати, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлашда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларининг аҳамияти юзасидан сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ж.Вахабов иштирок этди.
Таъкидлангандек, халқаро ҳамкорлар Президентимиз раҳнамолигида жадал суръатларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга юқори баҳо бермоқда. Ушбу жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби соҳаларда Ўзбекистоннинг «трансформацион ўзгаришлар модели» сифатида халқаро мавқега эга бўлишидан манфаатдорлиги эътирофи катта аҳамият касб этади.
Қолаверса, қонунчиликни такомиллаштириш, институционал ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган тизимли ишлар натижаси ўлароқ халқаро ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги турли тематик маърузаларида Ўзбекистоннинг мавқейини сезиларли даражада яхшилашга эришилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон диний эркинликларни бузадиган мамлакатлар рўйхатидан тўлиқ чиқарилгани, мамлакатимизда меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг меъёрлари талабларга риоя этишда эришилган ютуқлари тан олингани, АҚШ Савдо вакилининг Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат муаммоси бўйича ҳисоботини тинглаш амалиёти тугатилганлиги ва Қўшма Штатлар билан божсиз савдо қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлиги қайд этилди.
Мажлисда эришилган муваффақиятлар ва қилинган ишлар билан бир қаторда ҳали эътибор қаратиш зарур бўлган масалаларга урғу берилди. Одам савдоси муаммоси шулар жумласидан. Бу борада ушбу жиноят қурбонларини аниқлаш, тергов ўтказиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ишларини жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг