Сенат Раиси ва Конрад Аденауэр жамғармаси бошқаруви раиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
2022 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга ташриф буюрган Конрад Аденауэр номидаги жамғармаси бошқаруви раиси, Германия Бундестагининг экс-президенти Норберт Ламмерт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Т.Нарбаева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорлик, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, шу жумладан, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Ўз навбатида, Н.Ламмерт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар ва янгиланишларни юксак баҳолади.
Учрашув чоғида парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг