Сенат Раиси ЕХҲТнинг амалдаги раиси билан истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Полша Республикаси ташқи ишлар вазири Збигнев Рау бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ва парламентлараро ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Жумладан, Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий ва парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалаларига, ташкилот лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида истиқболдаги режалар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг