Савоб ишни ҳар куни қилиш керак...

10:53 19 Август 2025 Жамият
169 0

Избоскан туманидаги “Навкарчи” маҳалласида яшовчи Абдурашид Ғафуров умра зиёрати учун тўплаган пулини кўчаларни асфальт қилишга сарфлади.

— Бир аср билан юзлашган маҳалламизда муаммолар йўқ эмас, — дейди у суҳбат чоғида. — Масалан, йўлимиз чанг, бемалол юриб бўлмайди. Электр энергияси таъминотида муаммолар бор. Шунча камчиликлар турганда зиёратга хотиржам боролмайман-ку.

Ҳозирда маҳалладаги кўчалар асфальтланди, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ижобий ечим топди.

— Эндиги навбатда кўчамизга 8 та темир таянч устунларини ўрнатиб, электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этмоқчиман, — дейди А.Ғафуров. — Ана ундан кейин умра зиёратига борсам бўлаверади.

Тан олиш керак, бугунги кунда баъзи инсонлар “Жамият менга нима беради?” деган савол билан яшамоқда. Бироқ хайр ва саховат, кўнгил хотиржамлик, ортда қолаётган умрдан мамнунлик ҳисси “Мен жамиятга нима бераман?” деган саволдан кейин юзага келишини англамайди. Абдурашид Ғафуров бошлаб берган ташаббус туфайли маҳалла янада ободлашиб, аҳоли турмуш тарзи яхшилангани бунга мисолдир.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер