Саудия Арабистони The Line инновацион лойиҳасини тақдим этди

12:13 29 Июль 2022 Дунё
762 0

Фото: Иллюстратив фото

Саудия Арабистонида The Line шаҳри концепцияси тақдим этилди. Унинг кенглиги 200 метр, баландлиги — 500 метр, узунлиги — 170 километр.

Лойиҳа қиймати 1 триллион долларни ташкил этади, унинг қурилишни 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган, аммо мутахассисларнинг фикрича, бунга 50 йил керак бўлиши мумкин.

Экологик тоза ва автомобиллардан ҳоли шаҳар 9 миллион кишига мўлжалланган ва бутун узунлиги бўйлаб тезюрар ерости поезд линиясига эга бўлади. Шу билан бирга, инфратузилма тўлиқ қайта тикланувчи энергия билан таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?