Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишда айрим турдаги ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлашга оид тақиқ белгиланган.
Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келиниши учун қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланмаганлиги натижасида ёввойи ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ қоидаларни қўпол тарздa бузиш ҳолатлари учраётганлиги таъкидланди. Жумладан 2022–2024 йилларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф солувчи 6 та ҳолат қайд этилган.
Мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик ва одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказганлик учун жавобгарлик белгилашни, шунингдек, ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, Кодекс янги 921-модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик учун ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, бундай ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилмоқда.
Агар шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.
Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Қонун сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг қонунга хилоф равишда сақланишининг олдини олишга, уй ҳайвонларини сақлаш тартибида назарда тутилган талабларга риоя этилишига ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг