Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади

18:42 10 Январь 2023 Сиёсат
1009 0

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Президент ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларни белгилаб берди.

Унда ҳар бир туманга 50 миллион доллар инвестиция олиб келиш вазифаси қўйилди.

«Бу – ҳар битта туманда қўшимча камида 5 мингта иш ўрни ва 20 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади, дегани», - деди давлатимиз раҳбари.

Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинди.

Вазир Қудратов, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бу ишларни тўғри ташкил қилса, 2023 йилда саноатда ўсишни 14 фоизга олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.

Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер