Самбо: Тошкентда Осиё чемпионатига старт берилди
Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.
Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон ва Ироқ мамлакатларидан самбочилар иштирок этишади. Баҳсларда 345 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Бугун кун давомида қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун баҳслар ташкил этилади:
Катталар:
Эркаклар: -58 кг, -79 кг, +98 кг.
Аёллар: -50 кг, -65 кг.
Ёшлар:
Йигитлар: -64 кг, -88 кг.
Қизлар: -54 кг, -72 кг.
Ўсмирлар:
Ўғил болалар: -53 кг, -71 кг, +98
Қизлар: -47 кг, -59 кг, -80 кг.
Баҳслар бугун соат 10:00дан бошланди. Соат 17:00дан кейин эса биринчи кунги дастурдан ўрин олган финал баҳслари ва тақдирлаш маросими ўтказилади.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эртага ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг