Самарқанддаги «Янги нафас» югуриш марафонида 80 нафардан зиёд имконияти чекланган спортсеварлар ҳам иштирок этди

12:25 26 Июнь 2022 Жамият
468 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» шиори остида ўтган «Янги нафас» югуриш марафонида самарқандликлар ҳам фаол иштирок этди.

Самарқанд шаҳрининг Регистон кўчаси, Университети хиёбони ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб 3 километр масофага югyриш бўйича ўтказилган мазкур мусобақада ўғил болалар ўртасида оқдарёлик Намоз Бобомуродов, қизлар ўртасида пастдарғомлик Камола Аблаева, Фарангиз Алимова ҳамда Элноза Маҳмараимовалар, жомбойлик Маржона Раҳимова, Самарқанд шаҳридан Мадина Сагатова, Машҳура Шамшиева биринчи олтиликдан ўрин олди.

Шунингдек, марафонда 80 нафардан зиёд имконияти чекланган спортсеварлар иштирок этди. Самарқанд шаҳридан Умида Маҳмудова, Пастдарғомлик Қудрат Тошбоев аравачада маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, мазкур мусобақа аҳоли орасида соғлом турмуш тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш ва жипслаштиришга, шунингдек, йилдан-йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Марафон ғолиблари ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер