Самарқанддаги институт ҳудудида ҳам ёнғин юз берди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институти ҳудудида ёнғин юз берди. Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институти ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган.
Шунга кўра, ҳодиса жойига 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилинган. Гуруҳ воқеа жойига соат 23:54 да етиб бориб, соат 00:30 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг