Самарқанддаги боғчада 2 ёшли қизчанинг қўллари тишлаб, кўкартириб ташланди
Фото: Qalampir.uz
ОАВда Самарқанддаги боғчада 2 яшар қизчанинг қўллари тишланиб, кўкартириб ташланди ҳақидаги хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 20 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган оилавий болалар боғчасида содир бўлган.
Ўша куни гуруҳ тарбиячиси Қ.М. (22 ёшли) хонадан чиқиб кетган вақтида тарбияланувчи З.К. (2 ёшли) бошқа тарбияланувчи А.Ш. (3 ёшли, қиз бола)ни қўлларидан тишлаб, турли кўринишдаги тан жароҳатларини етказган.
А.Ш. нинг онаси М.С шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
«Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.Ш. га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган», дуйилади Болалар омбудсмани хабарида.
Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси юқоридаги мурожаат юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганишлар олиб борилиши ва иш натижалари бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг