Самарқандда янги тиббиёт масканлари фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида янги ва замонавий маъмурий бинога эга бўлди.
Мазкур бино қурилишига 1 миллиард 200 миллион сўм маблағлар сарфланиб, қурилиш ишлари «Самарқанд махсус сув дренаж» МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилди.
Янги бино тўлиқ жиҳозланиб, 28 нафар ходимлар доимий фаолият олиб бориши, аҳолига малакали хизмат кўрсатиши учун барча шароитлар яратилди.
Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, тиббиёт ходимлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, янги бинонинг имконияти билан танишди.
Накурт маҳалласи эса Паяриқ тумани марказидан 60 километр узоқликда жойлашган. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиниканинг Накурт филиалида мазкур маҳаллада яшовчи 2500 нафар аҳолига 1 нафар оилавий шифокор ва 6 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатади. Уларнинг хизмат кўрсатиш радиуси 10 километрни ташкил қилади.
Соҳа ходимлари шу пайтгача 1987 йилда ҳашар йўли билан қурилган бинода аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Оилавий шифокорлик пункти биноси «SXF construction group» МЧЖ томонидан ҳомийлик ҳисобидан янгидан қуриб берилди. 50 қатновга мўлжалланган янги замонавий бино фойдаланишга топширилди.
Эндиликда мазкур чекка ҳудудда жойлашган тиббиёт масканида шифокорлар ва аҳоли учун барча зарур шароитлар яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг