Самарқандда янги объектлар фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоят ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чекка ҳудудларда ҳам ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спорт инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Қўшработ туманининг Шавона маҳалласидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида «Street Workout» спорт майдончаси қурилиб битказилди.

Шунингдек, туманнинг Бойтўп маҳалласида универсал спорт майдони ҳам қад ростлади.
Шунингдек, Иштихон туманида ҳам спорт мактабининг универсал спорт зали бунёд этилди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган мазкур бинода мини-футбол, гандбол, баскетбол, волейбол каби спорт турлари билан шуғулланиш мумкин.

— Иштихонлик ёшлар Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қўлга киритмоқда, — дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. — Ўзбекистон аёллари ўртасида биринчи жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова яқинда Париж-2024 олимпиадасида иштирок этди. Бу мажмуада шуғулланадиган иштихонлик ёшлар юқори натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.
Бундан ташқари, Иштихон туман мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 800 миллион сўм бўлиб бинонинг ёнгинасида болалар поликлиникаси ташкил этилмоқда. Бу ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун қулайлик яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг