Самарқандда “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди
Тадбирга вилоятнинг 8 та шаҳар ва туманларидан болажонлар таклиф этилди. Уларни Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари қарши олди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов болажонларни байрам билан қутлаб, уларга Президент совғаларини топширди.
Президент совғаси тадбири давомида вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган байрам спектакли намойиш этилди.

Вилоятнинг қолган 8 та шаҳар ва туманларида яшовчи болажонларга эса Каттақўрғон шаҳрида ташкил этиладиган тадбирда совғалар топширилиши режалаштирилган.
Умуман олганда мазкур совғалар вилоятдаги 3-18 ёшдаги 872 нафар оилавий болалар уйлари, SOS-болалар маҳалласи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етим болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига берилмоқда.

Президент совғаси таркибига Ўзбекистон Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 турдаги ўқув қуроллари, смарт соат, дарс магнит тахтаси ва 12 ёшдан катталар учун планшет киритилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг