Самарқандда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилиши мумкин

11:39 20 Февраль 2025 Жамият
530 0

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Чехиянинг «Praktik system» компанияси раҳбари Петр Линҳарт билан учрашди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Томонлар электрон ва пластик чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини муҳокама қилдилар. Петр Линҳарт раҳбарлик қиладиган компания дунёнинг йигирма тўртта давлатида пластик чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарга эга.

Ушбу корхоналарда музлаткичлар, совитиш ва музлатиш мосламалари, кир ва идишларни ювиш машиналари ва микротўлқинли печлар, чангютгичлар, электрон чойнаклар ва бошқа шу турдаги маиший электрон жиҳозларни экологик жиҳатдан қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланилади.

Компания вакиллари Самарқандда ҳам шундай завод қуришга инвестиция киритиш ниятида эканликларини билдиришди. Вилоят раҳбари ушбу соҳада қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?