Самарқандда ўтказилган триатлон бўйича Осиё кубоги баҳсларида ғолиблар номи маълум бўлди
Фото: “Халқ сўзи”
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Халқаро триатлон федерацияси президенти Марисол Касадо иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади.
Баҳсларда қитъамиздан энг кучли 50 нафар аёл ва 50 нафар эркак спортчи иштирок этди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда тўққиз давлатдан келган спортчи ўзаро беллашди. Унда словакиялик триатлончи Иванка Куриачкова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. У бу ғалабани 1500 метрга сузиш, 40 километр велосипед пойгаси, 10 километр югуриш баҳсида биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтиш орқали қўлга киритди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада эса қозоғистонлик спортчи Аян Беисенбаев ғолиб бўлди. Словакиялик Ричард Варга иккинчи, ҳамюртимиз Александр Куришов гарчанд сузиш ва велопойгада биринчи ўринда борган бўлсада, якунда учинчи ўринни банд этди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг