Самарқандда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинади
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Жорий йилда Самарқанд вилоятида ҳудудий дастурлар доирасида камида 1 миллиард 850 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига қўшимча 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, бу орқали 20 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги “Asia Fiber” корхонаси иккиламчи пластик идишларни қайта ишлаб, барча турдаги полиэстер, полиэфир тола ва полимер лента маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Йилига 5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 200 нафарга яқин ишчи-хизматчилар фаолият кўрсатади. Корхонада ўтган йилда қиймати 1,8 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар Россия ва Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинди.
Шунингдек, “Каттақўрғон электротехника заводи”да йилига 1200 дона импорт ўрнини босувчи трансформаторлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 120 нафарга яқин ишчи, жумладан, 50 нафар аёллар иш билан таъминланган. Келгусида туманнинг Мелихўжа маҳалласида ҳам замонавий ва энергия тежамкор трансформаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Вилоятда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар давомида 4,1 миллиард долларлик 120 та лойиҳани амалга ошириш имконияти аниқланди. Пастдарғом тумани “Чимбойобод” ҳудудида ҳокимлик захирасида турган 234 гектар ерда махсус саноат зонасини ташкил қилиш имконияти мавжуд. Тадбиркорлар у ерга 500 миллион доллар инвестиция киритиб, фармацевтика, кимё, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат лойиҳаларини бошлашга тайёрлигини билдирди. “Зарафшон” дарёси атрофидаги 25 гектар тошлоқ ер “Ургут” эркин иқтисодий зонасига қўшилса, 30 миллион долларлик лойиҳага жой бўлади. Дарғом канали бўйида 35 километрли туристик йўлак, Нарпай каналида гастрономик кўприк ташкил этиш орқали биринчи босқичда 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
Булунғурнинг тупроғи, иқлими мева-сабзавотчиликка қулай. Тумандаги 6 минг гектар самараси кам ғалла майдонлари мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилса, гектаридан даромад 10 минг доллардан ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Натижада маҳсулотларнинг ярми экспортга чиқарилиб, қўшимча 52 миллион доллар экспорт тушуми таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг