Самарқандда мактаб ўқувчиси шам ёруғида уй вазифасини бажариш чоғида ухлаб қолиб, хонадонни ёқиб юборди

00:59 18 Декабрь 2021 Жамият
1331 0

Самарқандда шам ёруғида уй вазифасини бажараётган бола ухлаб қолиши оқибатида хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 03:00 атрофида Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар шаҳарчасидаги Маданият маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан икки ёнғин ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келди ва 30 дақиқада ёнғинни ўчиришди.

Ёнғин оқибатида мебель ва бошқа идишлар ёниб кетган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиннинг тахминий ҳодисаси электр таъминотидаги узилиш бўлиб, бола уй вазифасини шам ёруғида бажарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер