Самарқандда хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган эркак 24,5 йилга қамалди
Самарқанд вилоятида хотини ва қайнонасини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг 18 июль куни соат 23:00 ларда Пастарғом тумани Чандир қишлоғида яшовчи "О" спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда таъсирида аразлаб, ота уйига кетиб қолган аёлининг олдига борган.
У ерда олдиндан келишмай юрган қайнонаси ва хотини билан жанжаллашиб, уларни шафқатсизларча калтаклаган.
Бунга гувоҳ бўлган турмуш ўртоғининг укасини ҳам дўппослаган. Баданнинг турли жойларига берилган зарбалар оқибатида турмуш ўртоғи ва қайнонаси вафот этган.
“Хотинимни олиб кетиш учун боргандим. Қайнонам билан қайнукам олиб кетмайсан деб, менга ташланиб қолишди. Мен шок ҳолатга тушиб, уларга қўл кўтариб қўйдим”, - дейди судланувчи суд залида.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи "О" ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 24 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг