Самарқандда йигит қизни мажбурлаб машинасида олиб кетмоқчи бўлди

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида бир йигит кўчада ёш қизни машинасига мажбурлаб ўтқазмоқчи бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулло Сагдуллаев «Халқ сўзи»га мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 1 октябрь куни соат 16:00 ларда Самарқанд шаҳар Гўри Амир маҳалласи ҳудудида содир этилган. 22 ёшли М.И. (эркак) ўзига таниш бўлган М.А. (аёл) билан сайр қилиб юрган вақтида улар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Йигит ушбу келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида М.А.дан автомашинага ўтиришини сўраган, бироқ қиз бунга рози бўлмагач, уни мажбуран машинасига ўтқазишга уринган. Видеодан кўриш мумкинки, ҳолатга атрофдаги бир неча фуқаро аралашувидан кейин қиз воқеа жойидан кетишга уринган, аммо йигит уни яна қувиб кетган.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида фуқаро қиз мазкур ҳолат бўйича М.И. га нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг