Самарқандда «Даврларга тобе бўлмаган мерос» номи остида кўргазма ўтказилди
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига асосан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан Туркий тилли давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида Самарқанд вилоятида умумий 6 та кўргазма экспозициялари ташкил этилди.
Ушбу кўргазмалардан бири «Даврларга тобе бўлмаган мерос» номи остида ўтказилди ва музейларимизда сақланаётган нодир ва ноёб осори-атиқалар намойиш этилди.
Юртимиз тарихи давомида бир қатор тамаддунлар ривожига гувоҳ бўлган. Шу боисдан Ўзбекистон музейларида кўплаб ноёб буюмлар сақланади. Кўргазмада турли асрларга оид 400 дан ортиқ артефактлар намойишга қўйилди.
Ушбу осори-атиқалар ХВ асрдан то бизнинг замонамизгача бўлган даврга оид бўлиб, экспозицияда Ўзбекистондаги санъат, амалий санъат ва тарих музейлари, шунингдек «Афросиёб» номли Самарқанд тарихи музейи, Термиз археология музейи ҳамда Қадимги Хоразм музейи тўпламлари намойиш қилинмоқда.
Айниқса кўргазма павильонларида ҳавола этилаётган қадимги тақинчоқлар, қўл меҳнати намуналари, миллий матолар ва бошқа ашёлар меҳмонларнинг диққат-эътиборини жалб этмоқда.
Мазкур кўргазма 2 декабргача давом этади ва унга кириш бепул қилиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг