Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
Бугун, 22 ноябрь куни Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси Сеулда Жанубий Корея ўсмирлар термасига қарши ўйин ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 55-дақиқада Ким Мин Кюк муаллифлик қилди.
83-дақиқада эса Ўзбекистон U16 терма жамоаси вакили Миркомил Муродов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Шу тариқа баҳс «корейслар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Бошланғич таркиб: Журавлёв, Анваров (с), Абдисолиев, Раҳимов, Абдунабиев, Равшанов, Хайитмуродов, Эркинов, Садиржонов, Орифхонов, Абдураимов.
Захирадан тушганлар: Мататов 45ʼ, Муродов 45ʼ, Капран 61ʼ, Тоҳиров 61ʼ, Алиев 61ʼ, Мансуров 73ʼ, Урожков 73ʼ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг