Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

16:44 22 Ноябрь 2025 Сиёсат
116 0

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Доҳада ўтказилаётган кино фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик кинокартиналари намойиш этиладиган муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланади. Унинг фикрича, мазкур фестиваль ўзига хос кўп қиррали қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга режиссёрларга ўз ғояларини эркин ифода этиш имконини беради.

Фестиваль дастурига ўнлаб мамлакатлардан фильмлар киритилган бўлиб, ёш муаллифлар ҳамда маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун махсус бўлимлар, танлов дастурлари ва ижодий имкониятлар тақдим этилган.

«Бугун Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино — долзарб кайфият ва маъноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер