Самарқанд туманида 480 ўринли янги ихтисослаштирилган мактаб бунёд этилмоқда

20:16 28 Июль 2023 Жамият
427 0

Фото: “Халқ сўзи”

Самарқанд туманининг Гулобод маҳалласида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига қарашли янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиши жадал давом этмоқда.

— Бунинг учун 48,6 миллиард сўм маблағ ажратилган, — дейди “Технострой” МЧЖ иш бошқарувчиси Олим Тўхтамуродов. — Шу тариқа таълим муассасасида замонавий ўқув биноси, лаборатория хоналари, ётоқхона, ошхона ва спорт заллари барпо этилади. Ҳозиргача қурилиш ишларининг етмиш фоиздан ортиғи якунланди.

Бир гектар майдонни эгаллаган ва 480 ўринли янги мактаб биноси жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Билим даргоҳи табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган бўлиб, биология, кимё, физика, математика ва информатика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер