Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Нега?
Фото: biznesrivoj.uz
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатновларини йўлга қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда аксиядорлик жамияти ўзининг расмий саҳифасида маълум қилган.
Қайд этилишича, ушбу рейслар мустақиллик байрами ва «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали муносабати билан жорий этилмоқда. Қўшимча қатновлар 25 августдан 3 сентябргача давом этади.
Бу йил Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганининг 33 йиллик байрами ва «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали юртимизда кенг нишонлашиши кутилмоқда. Бу эса йўловчиларнинг одатдагидан кўпайишини билдиради.
Қўшимча қатновларнинг жадвали қуйидагича:
1) 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
2) 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони ҳам мавжуд», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси соҳада махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони энг кўп эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг