Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-, 4- ва 5 апрель кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобил илова орқали ҳам кўриш мумкин.
Харитага қуйидаги ҳаволада.
Шу муносабат билан, ЙҲХБ ҳайдовчилардан белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини таъкидлаган.
Шунингдек, бошқарма ушбу кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирганлардан сафарни имкон қадар бошқа санага кўчиришларини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг