Самарқанд шаҳридаги мактабнинг электр таъминотида бир соат эмас, 18 дақиқа узилиш кузатилган — Энергетика вазирлиги

Бугун ижтимоий тармоқда «Светсиз ҳам мусобақа ўтказса бўларканку» сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда Самарқанд шаҳридаги 31-мактабда 23 декабрь куни соат 18:24 да электр энергияси йўқлиги тўғрисида хабар берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Кеча, 23 декабрь куни соат 18:20 да Самарқанд шаҳридаги 453-сонли трансформатор пунктида носозлик юзага келган.
Шундан сўнг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадаси томонидан соат 18:38 да ушбу носозлик бартараф этилган ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти 18 дақиқа ичида қайта тикланган.
Яъни, видеода айтилганидек, мактабда 1 соат эмас, 18 дақиқа мобайнида электр таъминотида узилиш кузатилган.
Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан тасдиқланмаган, ишончсиз хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг