«Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга «Самарқанд нони» географик кўрсаткич ҳужжатини топширди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
«Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди», — дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан маҳсулот сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Бунда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Бундан аввалроқ «Ғиждувон шашлик» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг